Гарчи аҳоли сони жиҳатдан дунёда иккинчи ўринда турсада, Ҳиндистон Олимпиада ўйинларида ёмон иштирок этиб келади.
Гарчи аҳоли сони жиҳатдан дунёда иккинчи ўринда турсада, Ҳиндистон доимий равишда Олимпиада ўйинларида ёмон иштирок этиб келади. Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида Ҳиндистон терма жамоаси битта кумуш ва битта бронза билан кифояланди. Медаллар жамғариш бўйича 67-ўринни банд этди.
Мазкур Жанубий Осиё мамлакати Олимпиададаги барча иштироки давомида бор йўғи 10та олтин медаль ютган, шулардан саккизтаси чим устида хоккей спортида қўлга киритилган.
Моди ҳукумати мамлакатнинг Олимпиададаги ёмон натижаларидан норози ва вазиятни яхшилашга бел боғлади.
“Ҳиндистонлик спортчиларнинг кейинги учта – 2020, 2024 ва 2028 йиллардаги Олимпиада ўйинларида самарали иштирокини таъминлаш учун махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади”, дейилади бош вазир девони маълумотида.