...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиммат Оқбўтаев Сенат аъзолигига сайланди


11:19, 06.02.2017 Жамият
 2 131

Оқбўтаев 2016 йилнинг декабрь ойидан буён Самақарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.

4 февраль куни Самарқанд шаҳрида давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
 
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумот учун, 1962 йилда таваллуд топган Ҳиммат Оқбўтаев 2016 йилнинг 23 декабридан эътиборан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида иш бошлаган эди.

2000 йилдан 2002 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси прокуратура органларида терговни назорат қилиш бошқармаси прокурори, 2003 йилгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги идораларида тергов ва суриштирув устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2004 йилгача  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи, 2006 йилгача Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган.
 
2006 йилдан 2016 йилгача Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими вазифасини бажарган.
 

Теглар:Ҳиммат Оқбўтаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар