Уларнинг аксарияти Сурияда уруш кетаётган ҳудудларга тез-тез бориб турган.
Кеча, 5 февраль куни Туркия хавсизлик хизматининг терроризмга қарши ҳарбий операцияси чоғида ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинган 400 дан ортиқ фуқаро ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилмоқда.
Жиноятчиларни қўлга олиш жараёни мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида кечди.
Жангариларнинг 150 нафари мамлакатдаги Сурия билан чегарадош бўлган шаҳар – Шанлиурфада, 60 нафари эса Анқарада қўлга олинган.
Махсус хизмат вакилларининг сўзларига кўра, ҳибсга олинларнинг барчаси терактларга тайёргарлик кўраётган холда ушланган. Уларнинг аксарияти Сурияда уруш кетаётган ҳудудларга тез-тез бориб турган.
Ушбу шахсларнинг уйларида қурол-яроғ, ИШИД гуруҳи томонидан бериладиган ҳужжатлар, шунингдек, диний адабиётлар топилган.
Маълумотларга кўра, қўлга олинганларнинг аксарияти чет элликлар. Ҳозирча уларнинг қайси миллат вакили экани ошкор қилинмаяпти.

Умида Якубова