Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов билан учрашади.
Ҳиммат Оқбўтаевни “Қозон” халқаро аэропортида Татаристон Республикаси Бош вазири Ильдар Ҳолиқов кутиб олди.
Ҳоким 14 март куни Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов билан учрашув ўтказиши кутилмоқда. Учрашув Қозондаги Кремль – Президент резиденциясида бўлиб ўтади. Томонлар ҳудудлараро ҳамкорлик борасидаги масалаларни кўриб чиқишлари режалаштирилган.