
Клинтон умумий розилик мавжуд бўлмаса-да, фуқаролар бир-бирини тушуниши ва биргаликда ҳаракат қилишини исташини айтди.
Клинтон умумий розилик мавжуд бўлмаса-да, фуқаролар бир-бирини тушуниши ва биргаликда ҳаракат қилишини исташини айтди.
“Мен Американинг барча фуқароларига Президент бўлмоқчиман. Менга овоз берганларга ҳам, бермаганларга ҳам. Чунки биз мамлакатни ўз мақсади сари олиб боришимиз лозим. Бунда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳим. Биз кўп фикрлиликни сақлаб қолган ҳолда муросага келишимиз керак”, дейди Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон.
Бу вақтда Клинтоннинг электрон ёзишмалари атрофидаги можароларга ҳам аниқлик киритилди. ФБИ Демократларни жавобгарликка тортиш ниятида эмас. Якшанба куни Бюро директори Жеймс Коми Конгресга шу маънода хат юборган.