...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳеч қачон саратонга чалинманг!


18:14, 04.02.2018 Жамият
 4 697

4 февраль бутунжаҳон саратонга қарши кураш куни муносабати билан биз ҳам бу касаллик ва унинг олдини олиш ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Инсон ҳаётда бир марта яшайди. Мана шу ҳаёти давомида уни турли касалликлар енгиши эмас, инсон ўз руҳий устунлиги билан ҳар қандай касалликни енга олиши керак.
 
Саратон касаллиги ва унинг таъсири жуда хавфли бўлгани, инсон ҳаётига хавф солиш эҳтимоли юқори бўлгани ва Ер юзидаги кўплаб кишиларнинг ҳаётига ушбу касаллик чанг солгани сабабли Халқаро ташкилотлар томонидан ҳар йили 4 февраль саратонга қарши кураш куни этиб белгиланган. 
 
Қуйида биз ҳам саратон касаллиги ва унга қарши курашиш борасида маълумотлар келтирамиз:
Саратон сабаблари
Саратон касаллигини келтириб чиқарувчи сабаблар нима эканлигини ҳозиргача ҳеч ким аниқ исботланмаган.  Ҳозирда бир неча ўнлаб илмий нуқтаи назарлар мавжуд:
 
·        Физик омиллар — улар радиация,  ултрабинафша нурлари;
·        Кимёвий омиллар — канцерогенлар;
·        Биологик омиллар — айрим хавфли вируслар.
 
Бу омиллар саратон ривожланишининг ташқи сабаблари ҳисобланади.  Бироқ,  ташқи омиллардан ташқари ички сабаблар ҳам мавжуд — бу ирсий мойилликдир.
 
Ирсият ва саратон
 
Ирсият ҳам саратон ривожланишига таъсир қилади.  Инсонда заиф иммунитет билан боғлиқ онкологияга туғма мойиллик ёки организмнинг ДНКни тиклаш қобилияти пасайиши мумкин.
 
Саратон ва чекиш
 
Тамаки чекиш — бу саратоннинг энг яхши манбаси бўлиб,  бир вақтнинг ўзида иккита хавф омилидир:  жисмоний заҳарланишдан ташқари,  чекувчи кимёвий нурланиш таъсирга ҳам дучор бўлади.  Бир қути сигаретадан тахминан 8 микрозиверт чиқади,  бу  800 микрорентгенга тенг.  Ушбу миқдордаги радиацияни 24 соат ичида бутун бошли радиацион фон ҳосил қилади!  Агар чекувчи бир нечта қути чекса-чи? Бошқача қилиб айтганда,  фаол сигарета чекувчи шахс катта миқдорда заҳарловчи моддаларни олади,  улардан ўпка,  ошқозон азият чекади ва қўшимча равишда уч каррали радиация дозасини олади!  Ва нега бу одамлар чекишни ташламайдилар?
 
Бугунги кунда ўпка саратони билан боғлиқ барча ҳолатларнинг 80% чекиш билан боғлиқ ва фақатгина 10% радон ва бошқа омиллар таъсирида юзага келади.  Ҳар йили саратондан 600 минг киши вафот этади!
 
Саратон хавфи омиллари статистикаси
 
·        95% ҳолларда саратон ёмон атроф-муҳит ва ҳаёт тарзи туфайли юзага келади
·        Тамаки чекиш — 30%
·        Озиқ-овқат — 35%
·        Инфекция — 10%
·        Касб билан боғлиқ канцерогенлар — 5%
·        Ионлаштирувчи ва ултрабинафша нурланиш — 6%
·        Алкоголизм — 2%
·        Ифлосланган ҳаво — 1%
·        Жинсий инфекциялар — 4%
·        Паст жисмоний фаоллик — 4%.
 
Шуни таъкидлаш керакки,  энг юқори фоиз нотўғри овқатланишга тўғри келади.  Бунинг сабаблари юқори калорияли парҳез,  семизлик,  озиқ-овқат маҳсулотларида канцерогенлар мавжудлиги,  клетчатканинг оз миқдордалигидир.  Парҳезни ўзгартириш ва тўғри овқатланиш инсон саломатлиги гаровидир.
 
2000 йилда саратон касаллигига чалинганларнинг сони 10 000 000 ни ташкил этди.  Турмуш шароити,  атроф-муҳит ва турмуш тарзи ёмонлашиб бораётганлиги сабабли,  2020 йилга келиб,  олимлар башоратига кўра,  саратон билан касалланганлар сони 16 миллионга етади.  Касалланганлар фоизини камайтириш учун саратон касаллигининг олдини олиш лозим.
 
Ёвропада саратон касаллигининг олдини олиш чоралари қўлланилгач,  касалланишлар сони 20 фоизга камайди.  Саратон билан курашишдаги энг яхши чоралар — чекиш ва нотўғри овқатланиш билан курашиш ҳамда  ултрабинафша нурланишини камайтиришдир.
 
Бутунжаҳон саратонга қарши кураш маркази томонидан “Биз қила оламиз. Мен қила оламан” шиори таъкидланмоқда.
 
Демак, саратон қарши кураш ўзимга боғлиқ экан, “мен қила оламан” ва биз бошқаларга бунда ёрдам бера олар эканмиз “биз қила оламиз”!
Икром Раҳмон

Теглар:саратон 4 февраль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар