Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев қарори билан 12 сентябрь дам олиш куни деб эълон қилинган эди.
Ушбу қарорда келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий портали орқали қурбон ҳайити намози қачон ўқилиши ҳақида маълумот берди.
Хабарда келтирилишича, юртимиздаги барча масжидларда ҳайит намози ўқиш вақтлари белгиланди. Хусусан Тошкент шаҳридаги барча масжидларда ҳайит намози 2016 йил 12 сентябрь, душанба куни тонгги соат 06:15 да ўқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.