...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филлипин президенти БМТ бош котибини ҳақорат қилди


17:31, 09.09.2016 Олам
 5 064

Жорий йилнинг июнь ойида сайланган Филлипин президенти АҚШ давлат раҳбари Барак Обамани ҳам ҳақорат қилишга улгурди.

Филиппин президенти Родриго Дутерте Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби Пан Ги Муннинг сиёсатини танқид қилди ва уни аҳмоқ деб атади. Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда.
 
Пан Ги Мун Филиппинда Дутерте томонидан наркотик моддаларни сотишга қарши кураш кампаниясини эълон қилгач, мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтган. Дутерте наркотик моддалар билан савдо қилувчиларни ўлдириб,  уларнинг танасини Манила бўғозидаги балиқларга ем қилишга ваъда берган эди. Шунингдек, у тақиқланган моддаларни сотиш билан шуғулланган одамларни ўлдирган фуқароларга мукофот берилишини айтган, дейилади хабарда.
 
“Мен ўзимга унинг навбатдаги бир аҳмоқ эканлигини айтдим. Жиноятчиларга қарши кампанияни давом эттиравераман ва уларга ачинмайман”,  дейди Филлипин давлат раҳбари БМТ бош котибининг гапларига жавобан. 
 
Аввалроқ, Родриго Дутерте АҚШ президенти Барак Обамани Шарқий Осиё саммитидан олдин бўлган матбуот анжуманида қаттиқ ҳақорат қилган  эди. Бунга Обаманинг инсон ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан айтган гаплари сабаб бўлган.  Лекин Дутерте АҚШ президентини ҳақорат қилмагани ҳақида такрорлаб келмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, Родриго Роа Дутерте 1945 йилда туғилган. У мутахасислиги бўйича ҳуқуқшуносдир. Дутерте 2016 йилнинг 30 июнидан буён Филлипин президенти ҳисобланади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Филиппин Родриго Дутерте БМТ Пан Ги Мун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!