Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаётини сақлаб қолиш учун Россиядан иккита мутахасислар гуруҳи чақирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун иккита россиялик мутахасислар бригадаси бир неча кун давомида кураш олиб бордилар, дейди Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Улар бир неча кун ичида кўп иш қилдилар ва Ислом Каримовнинг ҳаёти учун курашдилар”, дейди вазир.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга келган иккита мутахасислар гуруҳининг бири кардиожарроҳлар жамоаси бўлиб, унга машҳур жарроҳ Лео Бокерия бошчилик қилган.
Шунга қарамай, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентис Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида оламдан кўз юмди.
Маълумот учун, Лео Бокерия 1939 йилда туғилган. У бир пайтнинг ўзида ҳам машҳур кардиохирург, ҳам ихтирочи, тиббиёт фанлари ташкилотчиси ҳисобланади. Бокериянинг Россия Фанлар академияси академиги, Россия Тиббиёт фанлари академияси академиги, профессор, тиббиёт фанлари доктори каби илмий унвонлари мавжуд.