...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси ўғлининг ғалабаси сири нимада эканини айтди


12:13, 24.08.2016 Спорт
 13 683

XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўстматов журналистларга интервью берди.

Аввал берганимиздек, кеча, 23 август куни Тошкент аэропортида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган спортчилар ва совриндорларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Спортчиларни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳукумат вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, спортчилар, олимпиадачиларнинг ота-оналари, олий ўқув юртлари талабалари кутиб олдилар. ЎзА мухбири Олимпиада олтин медальни қўлга киритиб қайтган Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси Маъруфжон Ҳайитбоев суҳбатга тортди.
 
Маъруфжон Ҳайитбоев, Ҳасанбой Дўстматовнинг отаси:
— Ҳаяжонланаяпман, этим жимирлаб кетаяпти, ўғлим чемпион, ахир! Ўғлимнинг ғалабаси нафақат қишлоғимиз аҳлини, балки бутун Ўзбекистон халқини руҳлантириб юборди. Болам, мақтанишга йўйманг-у, фарзандларим, айниқса, Ҳасанбойнинг Ватанимиз довруғини олам узра тараннум этаётганидан, эл-юртимизга хизмат қилаётганидан ич-ичимдан фахрланаман. Спортчиларга доимо ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлаганидан беҳад хурсандман. Агар муборак истиқлол бўлмаганида ўғлим Ширмонбулоқдаги томошалардан нарига ўтолмасди. Унинг ғалабаси мамлакатимизда спорт, айниқса, болалар спортига қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир. 
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишга имзо чекди. Унга кўра, Олтин медални қўлга киритганлар 200 000 АҚШ доллари, кумуш медаль совриндорлари 100 000 АҚШ доллари, бронза медали соҳибларига 75 000 АҚШ доллари пул мукофоти топширилади.

Теглар:Ҳасанбой Дўстматов Маъруфжон Ҳайитбоев Рио-де-Жанейро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!