...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси совриндорларини кутиб олиш маросимидан видеолавҳа


02:37, 24.08.2016 Спорт
 12 521

Риода чинакам қаҳрамонлик кўрсатган ўзбекистонлик спортчилар халқимиз томонидан муносиб кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб қатнашган ўзбекистонлик спортчилар 23 август куни кечқурун Тошкентга қайтиб келишди. 
 
Олимпиадачиларни кутиб олиш учун минглаб одамлар аэропорт атрофида йиғилишди.  Тошкент кўчалари бўйлаб эса етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган кишилар Олимпиада қаҳрамонларини кўриш учун саф тортишди.  Спортчиларимизни кутиб олиш байрамга айланиб кетди десак муболаға бўлмайди. 
 
Кўчаларда одамларнинг Ҳасанбой, Фазлиддин, Руслан,  Шаҳобиддин ва бошқа спортчиларнинг номларини баланд овозда жўр бўлиб айтишаётгани кузатиш мумкин. Ҳа, улар бунга муносиб.  Спортчилар Рио Олимпиадасида чинакам жасорат кўрсатишди. Бу яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами олдидан катта туҳфа бўлди.

Теглар:Рио-де-Жанейро Олимпиада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!