Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Ҳасанбой Дўстматовга мукофот топширилди.
Соврин Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси йиғилиши ва Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA)нинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган йиғилиш вақтида тантанали равишда топширилди.
2016 йилнинг энг яхши боксчиси номини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ҳасанбой Дўстматов кубалик Робейси Рамирес ва қозоғистонлик Дониёр Елеусиновни ортда қолдирди.
Айтиш керакки, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари мусобақалари давомида айнан Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистон терма жамоаси таркибига илк олтин медални келтирган эди.