...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбийларга “ичиш” энди уйларида ҳам тақиқланди!


12:33, 20.11.2017 Олам
 7 080

Ҳарбий хизматчилар ресторан, клуб ва меҳмонхоналарда ҳам спирли ичимликлар истеъмол қилишлари мумкин эмас.

АҚШнинг Японияда бўлиб турган ҳарбий хизматчиларига алкоголь маҳсулотларни истеъмол қилиш тақиқланди.
 
Окинаведа истиқомат қиладиган ҳарбийнинг маст ҳолда машина бошқариб ЙТҲ содир этгани натижасида АҚШ Ҳарбий комиссариати шундай қарорга келган.
 
“Hoursnews” нашри хабарига кўра, ҳаттоки АҚШ ҳарбий хизматчиларига энди ўз уйларида ҳам спиртли ичимликлар ичиш тақиқланади.
 
АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий баёнотига кўра, тўлиқ қарор қабул қилинганига қадар ҳарбийларнинг “ичиши” тақиқланади.
 
Ўз уйларидан ташқари АҚШ ҳарбий хизматчиларига жамоат жойларида, ресторанларда, меҳмонхона ва клубларда ҳам ичиш мумкин эмас дейилади Японияда бўлиб турган ақшлик ҳарбий хизматчилар юборилган тезкор телеграммада.
 
Агар бу қоида бузилса ҳарбий хизматчиларга нисбатан қандай жазо қўлланилиши телеграммада қайд этилмаган бўлса-да, уларнинг ўз вазифаларидан озод этилишини тахмин қилиш мумкин. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Мудофаа вазирлиги Спирли ичимликлар АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!