...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳамма жим. Толибон эса афғон расмийларини ўлдиришга киришди


18:53, 10.02.2018 Олам
 6 707

Ижтимоий тармоқларга жойланган хабарларда жангарилар учта назорат пунктини эгаллаб олгани ва 15 га яқин маҳаллий кучларнинг ўлдирилгани ёзилган.

Кеча, 9 февраль куни кечаси Афғонистон жанубида Толибон жангарилари томонидан уюштирилган портлашлар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Fox news” хабар бермоқда.
 
Ҳилманд вилояти полицияси бошлиғи Амануллоҳ аввалига  битта ҳарбий ҳалок бўлганини ва 4 нафари жароҳатланганини маълум қилди.
 
Шундан кейин, Ғазна вилоятининг Нава туманида содир бўлган тунги ҳужумда саккиз кишининг яралангани қайд этилди.
 
Толибон етакчиларидан бири Қори Юсуф Аҳмадий Навадаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
 
У ижтимоий тармоқларга жойлаган хабарларида жангарилар учта назорат пунктини эгаллаб олгани ва 15 га яқин маҳаллий кучларни ўлдирганини ёзган.
 
Яна бир маълумотда Гори вилояти полициясининг вакили Иқбол Низоми ғарбий Ҳирот туман судясининг ўлдирилганини қайд этди.
 
Афғонистон ижтимоий тармоқларида ўтган тунда бўлган террорчилик ҳаракатлари натижасида 6 та полиция вакили, битта судя ва 10 ортиқ маҳаллий аҳоли ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Афғонистон толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!