...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернатни ташкил этиш юзасидан қарор имзоланди


17:02, 29.06.2017 Жамият
 2 475

2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 23 июнь куни "Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида"ги 418-сонли қарор имзоланди.
 
Қайд этилишича, 2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техник базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
 
Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва курилиш қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳкўчаси 1-уйда янгидан курилаётган 540 ўринли Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти биноси мактаб-интернатга берилади.
 
Шунингдек, Жиззах шаҳри Ислом Каримов кўчаси 6-уйда жойлашган Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг собиқ биносини малака ошириш институтига оператив
бошқарув ҳуқуқи билан бепул тақдим этилади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи чоғида вилоятда Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбонини барпо этиш, мазмун-моҳиятини бойитиш, уларнинг мактабларини ташкил этиш юзасидан ҳам кўрсатмалар берган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ҳамид Олимжон Зулфия Жиззах Мактаб-интернат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар