
Мазкур тажриба дастлаб Узоқ Шарқ зиёратчилари, хусусан, Малазия ва Индонезия ҳожиларининг бир қисмида ўтказилади.
Вазирлик тажриба тариқасида Мино водийсидаги хаймаларнинг бир қисмини икки қаватли каравотлар билан жиҳозламоқчи.
Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирлик мулозимининг сўзларига кўра, бу каби тадбирлар келгусида хавфсизлик ва саломатлик жиҳатидан ҳожиларга қўшимча қулайликлар тақдим этади.
Мазкур тажриба дастлаб Узоқ Шарқ зиёратчилари, хусусан, Малазия ва Индонезия ҳожиларининг бир қисмида ўтказилади.
Вазирлик мулозимининг қўшимча қилишича келгусида ҳожиларга янада кўплаб бошқа қулайликлар тақдим этиш режалаштирилмоқда.