Сурияда навбатдаги тўқнашувлар, Афғонистонда қонли теракт, Калифорнияда ёнғин, Клинтон Обамани қучоқлади...
Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига қўшни ҳудуд ҳисобланган мухолифат назорати остидаги Доумага берилган авиазарбалар натижасида яраланган эркак шифохонага олиб кетилмоқда. 2016 йил 25 июль.
23 июль куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида амалга оширилган теракт туфайли 80 киши киши ҳалок бўлди, 200 кишидан ортиқ одам жароҳатланди. Мазкур қўпорувчилик ҳаракати юзасидан жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз бўйнига олди. Суратда теракт қурбонлари учун қазилаётган қабрлар. 2016 йил 25 июль.
Арманистонда июл ойи ўрталаридан буён президент Серж Саргсяннинг истеъфосини талаб қилаётган одамлар тартибсизлик келтириб чиқармоқда. Полиция қуршаб олган ҳудудларда мунтазам равишда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Суратда намойишчилар мамлакат президентининг кетишини сўраб, ёзувлар кўтариб олишган. 2016 йил 26 июль.
АҚШнинг Филадельфия шаҳрида Демократлар партияси мамлакат президентлигига сайловларда расман Ҳиллари Клинтоннинг номзодини илгари сургач, партиянинг сайловлардаги собиқ номзоди Берни Сандерснинг тарафдорлари партия қурултой ўтказган бино олдида намойиш ўтказишди. Суратда қизил либосдаги аёл оғзини беркитган ҳолда Клинтоннинг номзодлигига қаршилигини билдирмоқда. У қўлида “Ҳаракат сўздан кўра баландроқ гапиради” сўзлари битилган тахтачани олган. 2015 йил 26 июль.
Суратда Яманнинг Таиз вилоятида бузилган масжид олдидан ўтиб кетаётган ҳукуматпараст кучлар вакилларидан бири. Масжид ҳукуматга қарши Ҳусийлар билан тўқнашувда вайрон бўлган. Яманда 2015 йилнинг март ойида бошланган фуқаролик уруши ҳалигача давом этиб келмоқда. 2016 йил 27 июль.
Рим папаси Польшага 26-31 июль кунлари Краков шаҳрида ўтказилаётган католик ёшларининг Халқаро куни доирасида ташриф буюрди. Суратда Ченстхова шаҳрида минглаб одамлар Рим папаси Франциск нутқини эшитиш учун кўчаларни тўлдиришгани тасвирланган. 2016 йил 28 июль.
АҚШ Демократлар партияси мамлакат президентлигига номзоди Ҳиллари Клинтон Филадельфияда партия қурултойидаги нутқидан сўнг президент Барак Обама билан қучоқлашди. Обама Клинтон номзодини қўллаб-қувватламоқда. 2016 йил 28 июль.
Германиянинг Саарбрюккен шаҳрида бўлаётган кўргазмада мигрантларнинг қутқарув камзулларидан иборат бурчак ташкил қилинди. Мазкур бурчак “Қутқарув камзуллари девори уларнинг ҳикояси” деб аталди. Қутқарув камзуллари Ўртаер денгизи орқали Греция соҳилларига келган мигрантларга тегишли. Кўргазма 15 июлда бошланган бўлиб, 26 августга қадар давом этади. 2016 йил 29 июль.
Калифорнияда ўт ўчирувчилар ўрмон ёнғинларини ўчириш учун бутун кучи билан ҳаракат қилмоқда. Ёнғин кўплаб уйларни кулини кўкка совурди. Суратда ҳаво орқали ёнғин бўлаётган жойда сув сепилмоқда. 2016 йил 29 июль.
Рим Папаси Польшага ташрифи чоғида собиқ Освенцим концлагерига ташриф буюрди ва бу ерда фашистлар зулми остида ҳалок бўлганларни ёд олди. Суратда Франциск стулда ўтирганча концлагерь биносига назар ташламоқда. 2016 йил 29 июль.