Бразилия президенти 180 кунга лавозимидан озод этилди, Меркурий сайёраси Қуёш диски бўйлаб ўтди, Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида портлаш юз берди.
Қуйида ҳафта воқеаларини суратларда томоша қилинг.
9 май куни Тошкентдаги “Биродарлик қабристони” (“Братские могили”) ёдгорлиги атрофида “Абадий полк” акцияси бўлиб ўтди. “Абадий полк” акциясида 1941-1945 йилларда иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида хизмат қилган фахрийлар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари қатнашди.
Россияда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 71 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Суратда Қизил майдондаги “Абадий полк”да Россия Президенти Владимир Путин. 2016 йил 9 май
9 май куни жуда кам кузатиладиган астрономик ҳодиса – Меркурий сайёраси Қуёш диски бўйлаб ўтди. Буни бир неча давлатлар аҳолиси кўришга муваффақ бўлди.
АҚШнинг Оклаҳома штатида бўлган кучли торнадо туфайли кўплаб уйлар вайрон бўлди ва одамлар қурбон бўлди. Суратда Оклаҳома штати, Винвуд шаҳри жанубида турар жой яқинидаги торнадо тасвирланган. 2016 йил 9 май.
Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Ченгду шаҳрида жойлашган пандаларни парваришлаш марказида Айбанг номли йирик панда болалади. Суратда янги туғилган панда боласи онаси билан. 2016 йил 9 май.
Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳридаги Ким Ир Сен майдонида мамлакат Ишчилар партиясининг еттинчи Конгресси тугаши мунсабати билан йирик парад бўлиб ўтди. Суратда тадбир иштирокчиларининг тартиб билан жойлашган тасвири. 2016 йил 10 май.
Македонияда мамлакат президенти телефон мулоқотларини эшитишда алоқадор ўнлаб сиёсатчиларни кечиргандан сўнг, аҳоли норозилик намойишларига чиқди. Намойиш уч ҳафтадан буён давом этмоқда. Суратда македониялик полиция ходими Давлат солиқ бошқармаси биносини қўриқламоқда. Бино намойишчилар томонидан рангли бўёқлар билан “безатилган”. 2016 йил 10 май.
Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида навбатдаги қўпорувчилик ҳаракати содир этилди. Шаҳар марказида миналаштирилган автомобилнинг портлаши натижасида уч киши ҳалок бўлди, 42 киши жароҳатланди. 2016 йил 11 май.
Бразилия Сенатининг импичментдаги овоз бериш натижаларига кўра, Бразилия президенти Дилма Руссефф президентлик лавозимидан четлатилди. Дилма Руссефф 2014 йилги сайловолди компаниялари вақтида ката миқдорда давлат пулларини ишлатиш, шу билан бирга давлат ҳисобидаги пулларни шахсий мақсадларда сарфлашда айбланган. Суратда Руссефни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиққан оломон тасвирланган. 2016 йил 12 май.