...
МЕНЮ
ONLINE TV

FIFA’да бош котиб лавозимини биринчи марта аёл киши эгаллади


16:53, 14.05.2016 Спорт
 3 447

FIFА Фатма Самурага катта ишонч билдирмоқда.

Сенегаллик БМТ Тараққиёт дастурининг Нигериядаги доимий вакили бўлган Фатма Самура Ҳалқаро футбол федерацияси (FIFA)даги илк аёл бош котиба бўлди, деб ёзади ТАСС. Унинг Сенегаллик Фатма Самура экани, Ҳалқаро футбол федерацияси конгрессида FIFA президенти Жанни Инфантино томонидан эълон қилинди.

“Кенгаш унинг номзодини тасдиқлади. Ўйлашимча, Фатма Самура бу лавозимга муносиб номзод. У кенгаш тузадиган редаларни амалга ошириш билан шуғулланади. Мен ҳар бир аъзоимизга, уларнинг идеал ғоясига ишонаман. Мен учун сўзлар эмас, амалга оширилган иш муҳимроқ. У ташқаридан келди ва бу биз учун муҳим. Фатма ўтмишнинг эмас, келажакнинг одами. Биз хилма-хиллик ва жинсий тенгликка ишонамиз”, деди Жанни Инфантино.

Маълумот учун, FIFA’нинг аввалги бош котиби Маркус Каттнер эди. Каттнер 12 йилга бу лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган Жером Валькенинг ўрнини эгаллаганди. Вальке FIFA’нинг этика кодексини бузганликда айбланиб, лавозимидан четлаштирилганди.

Теглар:FIFА Фатма Самура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!