...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта сарҳисоби: Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунига совға, Озодбек Назарбековнинг ТВдаги фаолияти ва бошқалар


17:41, 22.07.2017 Жамият
 25 804

Ўзбекистонлик талабалар БМТ томонидан талабалар ўртасида ўтказилган “Кўп тил – бир олам” танлови ғолибига айланишди.

1. Тошкент шаҳридаги “Result” ўқув маркази раҳбари вазифасида фаолият юритиб келган Алишер Саъдуллаев Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Президент томонидан 23 ёшида Халқ таълими вазири ўринбосари этиб тайинланган Алишер Саъдуллаев Facebook’даги саҳифасида ўз ташаббуси билан бошланаётган янги лойиҳа ҳақида хабар берди.
 
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилади. Инспекция Давлат солиқ хизмати органларининг штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан чекланган штат сони 41 нафардан иборат бўлган ходимдан ташкил топади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида қайд этилди.
 
3. Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига биноан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телерадиоканали директори этиб тайинланган эди. Айни дамда телеканал раҳбарлиги лавозимига киришиб кетган Озодбек Назарбековнинг телевидениедаги фаолияти кўпларнинг диққат марказида бўлиб турибди. Унинг режалари ҳақида мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
 
4. 18 июль куни Нигериянинг шимоли-шарқий ҳудудидаги масжидда кучли портлаш рўй берди. Портлаш оқибатида 8 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Маълум бўлишича, Майдугури шаҳрида бўлиб ўтган мудҳиш ҳодисани аёл киши уюштирган.

5. Янги ташкил этилаётган “Ўзбекистон 24” телерадиоканали 24 июль санасида ишга тушиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 60 йиллик юбилейига кичик совға бўлади.
 
6. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва турли жиноятларни фош этиш мақсадида, Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудуди ҳамда Алишер Навоий кўчасида фото ва видео кузатув камералари ўрнатилди.
 
7. Ёз мавсумида ғалладан бўшаган майдонларни тозалаш ишларини ташкил қилиш, сомонни ёқишнинг олдини олиш бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан олиб борилган рейд натижаларига кўра, Тошкент вилоятида мавсум бошидан 167 та фермер хўжалигининг 826 гектар ер майдонлари ёқиб юборилди.
 
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами муносабати билан Хоразм элига табрикнома йўллади.
 
9. Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги биноси олдида тантанали равишда Шароф Рашидов бюсти очилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов ҳамда Шароф Рашидовнинг катта фарзанди, кимёгар олима, Ўзбекистон фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сайёра Рашидова ҳамда унинг яқин қариндошлари иштирок этди.
 
10 Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳри ва Иссиқкўл соҳилидаги “Иссиқкўл дўстларни чорлайди” номли халқаро танловда Ўзбекистон номидан иштирок этган иккита мусиқа мактаби ўқувчилари гран-при соврини билан тақдирланди.
 
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрига ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашди.
 
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида бепарволиги, масъулиятсизлиги ва ишга совуққонлик билан қарагани учун бир қатор амалдорларни ишдан олди.
 
13. 21 июль куни Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида талабалар ўртасида ўтказилган “Кўп тил – бир олам” танловининг 60 нафар ғолиби эълон қилинди. Қувонарлиси шуки, рус тилидаги иншолар танлови ғолиблари орасида ўзбекистонлик талабалар ҳам бор. Улар – Наргиза Мухторова, Соҳиб Саидов ва Нигина Файзулло қизи. Видеони мазкур ҳавола орқали томоша қилинг. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳафта сарҳисоби Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар