...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Қонли" Қорабоғ: баччавозларни қўллаган дунё 2 ёшли қизалоқнинг ўлимига жим қараб турибди


17:10, 22.07.2017 Олам
 36 451

Ҳали дунёни, борлиқни англаб етмаган норасида гўдак эса портлаш ва ўқ овозини тушуниб ҳам етмаган эди.

Инсон ўз фарзандини дунёга келтириш ва уни улғайтириш учун интилар экан, унинг барча ҳаракатлари, яшашининг маъноси фақат ва фақат кўзи қораси, фарзанди бўлиб қолади.
 
Бироқ бугун инсон қадри, унинг орзулари топталаётган минтақаларда инсон деган улуғ ном, ваҳшийлар қаторида тилга олинмоқда. Буни озарлар ва арманилар ўртасидаги зиддиятлар натижасида бор-йўғи икки баҳорни кўрган мурғак қалб соҳибаси Заҳронинг аянчли ўлимида яна бир бор кузатиш мумкин. Одмигина ҳаёт кечирувчи чўпон оиласининг айирмачилар ва ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши жамиятнинг бир бўғини бўлган муқаддас оилани барбод қилди. Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги арман айирмачилари томонидан Фузулий тумани Алханли қишлоғини 82 ва 120 миллиметрли гранатамётлар орқали ўққа тутилиши оқибатида 2 ёшли Заҳро Гулиева ва унинг бувиси Соҳиба Гулиева ҳаётдан кўз юмди.


 
Улар ҳарбий ҳаракатлардан четда, Фузулийдаги ўз уйларида, ўқ овозлари эшитилса-да, аччиқ қисматнинг оғир синовларига дош бериб яшаётган эдилар. Ҳали дунёни, борлиқни англаб етмаган норасида гўдак эса портлаш ва ўқ овозини тушуниб ҳам етмаган эди. Унинг айби озар бўлиб туғилганимиди?!
 
2017 йилнинг 4 июлида содир бўлган ушбу ҳолат Арманистон ва Озарбайжон Республикалари ўртасида қарийб 25 йилдан ортиқ муддатдан буён давом этаётган Тоғли Қорабоғ можароси сабабли юз берди. Улар низо оқибатида вафот этган тахминан 40 мингинчи инсонлардир. Можаро оқибатида 25 мингдан ортиқ ҳарбийлар вафот этган бўлса, мамлакатларнинг геосиёсий ўйинлари ортидан юзага келган конфликт натижасида 15 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакилларининг ёстиғи қуриди.
 
Ушбу ҳолатга баҳо берилар экан, можаронинг туб илдизи ва ундаги томонларнинг ёндашувларини англаш бугунги куннинг муҳим вазифасидир.
 
Бутун дунё Суриядан оқиб келган болага ачинди, бошқалар Батакланда отилган бесоқолбозларни ёд этди, одамлар бахтсиз воқеаларда жон берган итлар учун куюнди, улар кун мавзусига айланди, бироқ инсоният бомбалар остидаги 2 ёшли қизчанинг тақдирига бефарқ қолдилар. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар қийноққа солинган бузуқилар ҳуқуқларини тиклашга интилаётган бир пайтда, жаҳон оммавий ахборот воситалари “арман лоббиси” сабабли сукут сақламоқдалар.
 


Суверен мамлакатнинг чегаралари бузилди, майли, унинг ҳудудлари эгалланди, бунга ҳам кўз юмилди, бироқ ҳеч кимнинг бир бегуноҳ инсон ҳаётига зомин бўлишга ҳаққи йўқ эканини, қўли қонга ботган қуролли шахс тушунармикан?!
 
Можаро Озарбайжон Республикасининг ажралмас ҳудудий бирлиги сифатида намоён бўлувчи Тоғли Қорабоғ автоном вилоятида истиқомат қилувчи ва аҳолисининг асосий қисмини арманлар ташкил этувчи, ўзини Арманистон Республикаси кўмаги билан 1992 йилда мустақил дея эълон қилган Арцах Республикаси билан боғлиқдир.
 
Ҳудуди 11,5 минг км кв.ни ташкил этувчи ҳудудда 150 минг аҳоли истиқомат қилади. Тоғли Қорабоғ мухтор вилояти ҳудуди собиқ иттифоқ даврида кичикроқ майдонни ташкил этган бўлса-да, арман айирмачиларининг қуролли ҳужумлари оқибатида Озарбайжон Республикасининг ҳудуди бўлган Арманистонга чегарадош ерлар босиб олинган.
 
1918-1920 йилларда Арманистон-Озарбайжон урушида турк-озарбайжон қўшинлари Қорабоғ устидан назорат ўрнатганлар. Икки республика советлаштирилганидан кейин Марказ қарори билан ҳудуд 1921 йилда Озарбайжон таркибида кенг ваколатли мухтор вилоят мақоми билан қолдирилган. Бу эса этник можароларнинг юзага келишига замин бўлган воқелик сифатида хизмат қилган.
 
Мамлакатлар учун ушбу можаро сингари “бош оғриқлари”ни юзага келтиришдан мақсад одамларнинг тинч ҳаётини заҳарлаш, уларни урушлар ва фитналар гирдобида қолдиришми?
 
1923 йилги маълумотларга кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудудида 6 фоиз озарлар истиқомат қилган. 1989 йилги маълумотларда эса ҳудуд аҳолисининг 23 фоизини озарлар ташкил этган. Бироқ қувғинлар ва қуролли зўравонликлар оқибатида миллий озчиликни ташкил этувчи ва ушбу ҳудудга мажбуран кўчириб келтирилган озарбайжонликлар ҳудудни тарк этдилар.
 
1991 йил 10 декабрда Тоғли Қорабоғ вилоятини Озарбайжон Республикасидан мустақил деб эълон қилиш мақсадида референдум ташкил этилган ва 99 фоиз иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлашига эришилган. Ушбу натижага миллий озчиликни ташкил этувчи озарбайжонликлар (аҳолининг 23 фоизи) томонидан референдумнинг бойкот қилиниши натижасида эришилган. Референдум жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган.
 
Можарони ҳал этиш учун кўплаб уринишлар амалга оширилган бўлса-да, ҳаракатлар натижасиз қолмоқда.
 
1992 йилда Қорабоғ можаросини ҳал этиш бўйича ЕХҲТнинг Минск комиссияси иш бошлади, 1994 йилда Бишкек протоколи асосида икки томон ўртасида тинчликни ўрнатиш бўйича келишув ҳамда 1995 йилда томонлар ўртасида ўт очишга чек қўйиш режимини кучайтириш тўғрисидаги келишувлар имзоланган.
 
2016 йил 16 майда Венада ЕХҲТнинг Тоғли Қорабоғ можаросини тўхтатиш бўйича Минск гуруҳи (АҚШ, Россия, Франция) аралашуви билан Озарбайжон ва Арманистон Республикалари президентларининг учрашуви ташкил этилган.
 
Халқаро ташкилотлар томонидан бир қанча ҳужжатлар қабул қилинган бўлишига қарамасдан, уларга амал қилинмасдан келинмоқда.
 
Халқаро экспертлар томонидан Қорабоғнинг мустақиллиги масаласи Арманистон томонининг агрессиясини яшириш воситаси бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланмоқда.
 
БМТ, Европа Кенгаши, ЕХҲТ, ИҲТ сингари халқаро ташкилотлар арман ҳукумати томонидан ўтказилган сайловларни ноқонуний дея ҳисоблаб, Озарбайжоннинг суверен яхлитлигини тан олмоқдалар.
 
Халқаро эътирофнинг амалий натижага эга эмаслиги бугун “урушнинг норасида қурбонлари”нинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Халқлар урушларга қурол билан эмас, эзгу фикрлар билан кирмоғи лозим.
 
Миллий низолар, ўз қуролларини жаҳонга намойиш этаётган мамлакатлар айби билан одамлар азият чекмоқда. Бундай ҳолатларга қўлида қурол тутмаган, ақли расо, тинчлик қадрига етганлар ҳам жим тургандек. Зотан ҳали дунё рангларига тўйиб улгурмаган 2 яшар марҳума Заҳро ўрнида эртага бошқа бир гўдак бўлиши ҳам мумкин. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Арманистон Озарбайжон Тоғли Қорабоғ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Т.Аҳмедов
09:54 25.07.2017

Арман халқи тарнихдан ислом динидан воз кечиб, аросатда қолган жонзот ҳисобланади........


Abdulla
15:43 24.07.2017

Мақола муаллифи Зоҳиршоҳ Жўраев бу киши журналистми ёки санъаткор Шерали Жўраевнинг ўғилларими ?


Fixer
23:42 22.07.2017

Биринчидан, Батаклан эмас, Орландодаги номи бошка клуб. Иккинчидан, бачабозлик мусулмонларнинг иши (Афгонистонда урф). Шуларни тугриланг.


$
18:28 22.07.2017

БМТ каерга караб турибдикан



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!