...
МЕНЮ
ONLINE TV

Водийликларнинг дардига дармон 31 декабрь куни топилди


20:11, 31.12.2018 Жамият
 14 968

Энди Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси Янги йилни иссиққина уйларда кутиб олади.

Очиғи, бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса ҳаво совуқ кунларда табиий газ босимининг пасайиши ёки умуман табиий газ бўлмаслиги айниқса Водий вилоятлари аҳолисининг жиддий ташвишига айланган эди. Бу масала аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлиб, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар марказида эди.

Ушбу муаммони ҳал этиш, одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни Қозоғистон Республикасининг “КазТрансГаз” компанияси билан музокаралар ўтказилиб, унинг натижаси улароқ Фарғона водийси истеъмолчиларини бир маромда ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бўйича муҳим келишув имзоланди.

Бугун, 31 декабрь кунидан эътиборан Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб бериш бошланди. Бу жараён водийсидаги кўп сонли аҳолимиз, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда ва юқори босимда табиий газ билан таъминлаш имконини яратди.

–Янги 2019 йил Фарғона водийси истеъмолчилари учун қутлуғ келадиган бўлди, – дейди “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Эшмуратов. –Қозоғистон Республикасининг «КазТрансГаз» компанияси билан эришилган келишувга асосан Газли-Чимкент-Тошкент-Пунгон йўналиши бўйича табиий газ тўғридан тўғри Газли газни ер остида сақлаш иншоотидан Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб берилади. Бу водийдаги кўп сонли аҳолимиз, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда ва юқори босимда табиий газ билан таъминлаш имконини яратди.

Теглар:Газ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар