...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимирдаги ЙТҲ қурбонлари 2 кишига кўпайди


08:53, 07.10.2017 Олам
 2 587

ЙТҲ натижасида воқеа жойида ҳалок бўлганлар сони 19 кишини ташкил этган эди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Россия Федерациясининг Владимир вилоятида юз берган ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганлар сони 19 тани ташкил этган эди.
 
Бироқ қурбонлар сони 2 нафарга ошиб, 21 кишини ташкил этаётгани ҳақида “Интерфакс” агентлиги хабар берди. Ҳалок бўлганлар ичида уч нафар болалар борлиги қайд этиб ўтилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Владимир вилоятида давлат рақами 13 UDA668 бўлган Mercedes русумли йўловчи автобус йўловчи ташувчи поезднинг йўлида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган ҳамда ҳалокат юз берган эди.
 
ТИВ баёнотига кўра, ушбу воқеа иштирокчиларига жойида ёрдан кўрсатиш ҳамда шахсини аниқлаш мақсадида Владимир вилоятига Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги элчихона ходимларидан иборат гуруҳ юборилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистонлик йўловчилар Владимир ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!