Байрам шукуҳи ҳукмронлик қилаётган айни пайтда дунёнинг бошқа раҳбарлари томонидан ҳам самимий қутлов мактублари келишда давом этмоқда.
Путин ўз мактубида Россия ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий муносабатлар ва турли соҳаларда икки томонлама алоқаларининг келгусида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди. Шунингдек, Владимир Путин Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ўзаро ҳамкорлик қилинишини таъкидлади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Янги йил муносабати билан Россия Бош вазири Дмитрий Медведев, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй, Испания қироли Фелипе VI, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан самимий қутловлар етиб келган.