Путин Инфантино билан учрашувда Конфедерациялар Кубоги мусобақаси бошланишига қадар мамлакатдаги барча стадионлар тайёр бўлишига ваъда бери.
Шунингдек, учрашув доирасида Путин, Инфантино ва РФФ президенти Виталий Мутко “Краснодар” стадионига ташриф буюришди.
ФИФА президенти Инфантино бу йил очилган аренани кўриб, бундан ҳайратда эканини таъкидлаб ўтди.
“Фантастика. Бу ерда сизлар билан бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман. Стадион кўриниши Россия футболи қай даражада ривожланаётганидан дарак бермоқда. Шунчаки ажойиб!”, деди Инфантино.
Эслатиб ўтамиз, “Краснодар” стадионида 2018 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати, бу йил бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги мусобақаси ўйинлари ўтказилмайди. Турнир учрашувлари Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Саранск, Самара, Сочи, Ростов, Калининград, Нижний Новгород ва Волгоград шаҳридаги стадионларда ўтказилади.
Шунингдек, учрашув вақтида Путин Инфантинога Конфедерациялар кубоги мусобақасигача барча стадионлар тайёр бўлишига ваъда берди.