“Локомотив” сафарда “Ницца”ни Фернандешнинг хет-трики эвазига мағлуб этганди.
32 ёшли футболчи УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровноманинг якуний натижаси бўйича 73 фоиз овоз тўплаган.
Фернандешга Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи (11%) ва “Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил (10%) рақобатчилик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” сафарда Франциянинг “Ницца” клубини Фернандешнинг хет-трики эвазига мағлуб этганди.
Маълумот учун, Мануэл Фернандеш ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисовнинг “Локомотив”даги жамоадоши ҳисобланади.