...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даврон Кабулов "Миллион"нинг янги аъзосини таништирди


21:42, 16.02.2018 Шоу-бизнес
 27 355

Аввалроқ, "Миллион" жамоаси янги концерт дастурини эълон қилгани, Отабек Мирзахолов, Умид Умаров, Шаҳло Зоирова ҳамда Аҳмад Темуров жамоани тарк этганлари ҳақида хабар берган эдик. Даврон Кабулов ижтимоий тармоқлардаги ёзганларида жамоадаги янги аъзолари иш бошлашини айтганди. Бошловчи "Миллион"нинг янги аъзосини оммага танитди. 

"Миллион"нинг янги аъзосини сизга таништиришдан бахтиёрмиз! "Қувноқлар ва зукколар" Республика кўрик-танловининг 2017 йилги мавсуми чемпиони - Навоийнинг "ТБТ" жамоаси аъзоси, "Энг қувноқ йигит" номинацияси ғолиби Маъруф Носиров жамоамизнинг янги аъзосига айланди. Умид киламизки, истеъдодини чархлаш, тинимсиз меҳнат, Миркомил Мусаев ва Алишер Ботиров каби акаларининг маслаҳатлари ва биринчи навбатда, инсонийлик фазилатлари орқали Маъруф "Миллион"нинг миллионлаб мухлислари қалбидан мустаҳкам жой олади. Хуш келибсан, укажон!", деб ёзади Даврон Кабулов. 

Дарвоқе, Кабулов жамоанинг собиқ аъзолари ҳақида яхши ва ёмон фикр билдиролмаслигини айтиб, ҳаммага инсоф сўраган эди.

Теглар:"Миллион" жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Мухаббат
09:46 19.02.2018

Тугрисини айтсам кетганларга умуман ачинмадим. Факатгина Шахлони кетиши озрок хафа булдик. Жамоага колганларни ўзлари хақиқий жамоа. Кетганлар бачкана эди уларни кетгани худо хохласа жамоага умуман таъсири бўлмайди. Чунки уларнинг ўзи бир катта КУЧ. Омад Сизларга йигитлар. Биз Сизларга ишонамиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!