“Локомотив” бош мураббийи Виталийнинг аҳволи яхшилангани ҳақида хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Виталий Денисов белидаги муаммо туфайли Германияда операция столига ётқизилганди.
Денисовнинг Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши учрашувларда майдонга тушиши сўроқ остида эди. Аммо “Локомотив” бош мураббийи унинг аҳволи яхшилангани ҳақида хабар берди.
“Барча футболчиларнинг саломатлиги яхши ва кейинги ўйинларда майдонга тушиш учун тайёргарлик кўришмоқда. Виталий Денисов умумий гуруҳ машғулотларида қатнашишни бошлади. Лекин жароҳати жиддийлиги сабаб унга бироз вақт беришимиз керак. Виталий кейинги ўйинда майдонга туша олмайди, унинг жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлишини кутаман. Жароҳатланган футболчиларнинг қолганлари якка ҳолда тайёргарлик олиб боришмоқда”, дейди Сёмин.
Маълумот учун, “Локомотив” эртага, 9 август куни Россия чемпионатининг 5-турида Қозоннинг “Рубин” клубига қарши сафарда майдонга тушади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса ЖЧ-2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.