Михаил Саакашвили Вильнюсдаги Россия Федерацияси элчихонаси олдида ташкил этилган митингда иштирок этган.
Айни дамда у Вильнюсдаги Россия Федерацияси элчихонаси олдида ташкил этилган митингда иштирок этгани ҳақида хабар қилинмоқда.
Митинг “Ватан Иттифоқи” Литва христиан демократик партияси аъзолари томонидан ташкил этилган бўлиб, Жанубий Осетий ва Абхазиянинг Грузиядан мустақил бўлганига қарши уюштирилди.
Европа парламенти Саакашвилига Литва фуқаролигини бериш масаласида музокаралар олиб бормоқда. Бироқ унинг ўзи Украина фуқаролигини қайтаришга уринишини айтиб ўтган.
Маълумот учун, Саакашвили 2015 йилда Грузия фуқаролигидан, 2017 йил 26 июлда эса нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун Украина фуқаролигидан маҳрум қилинган эди.