...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вирсавия – миллионлар ичида ягона қизалоқ. Унинг юраги...


18:27, 08.02.2016 Олам
 6 642

7 ёшни қарши олиш арафасидаги Вирсавия ҳамма каби бўлишни жуда-жуда истайди.

Россиялик бу қизалоқнинг исми Вирсавия. Унинг юрак урушини нафақат эшитиш, балки кўриш мумкин. Юрак эктопияси касаллиги билан туғилган қизалоқнинг онаси америкалик, отаси эса рус миллатига мансуб. Вирсавиянинг онаси ҳомиладорлик вақтидаёқ шифокорлар унга “бола туғилиши билан ўлиши муқаррар, яхшиси ундан воз кечинг”, – деб айтишган эди. Аммо у фарзандидан воз кечишни истамади. Мўжиза юз бериб Вирсавия яшаб кетди.

Вирсавиядаги бу ҳолат, яъни юрак кўкрак қафасининг чап томонида эмас анча пастда, ташқарига бўртган ҳолда ривожланиши қарийб 1 миллион чақалоқдан фақат биттасида учрайдиган ҳолатдир. Ўз-ўзидан қизалоқнинг ошқозони ҳам соғлом одамларники сингари ўз жойида эмас. У ҳам қорин соҳасидан ташқарида жойлашган. Унинг ҳаёти бошқа болаларники каби ёрқин, қизиқарли воқеаларга бой тарзда, ота-онаси ва яқинларининг меҳр-муҳаббати билан кечмоқда. Бироқ у бошқа болалар қатори ўзи истаган ўйинларни ўйнай олмайди. Унга йиқилиш, туртилиш мутлақо мумкин эмас.

Бир неча ой олдин у онаси билан АҚШнинг Флорида штатига жўнаб кетди. Шифокорлар назоратидан доимий равишда ўтиб турадиган қизалоқ 2 йил ичида юрагини “ўз жойига жойлаштириш” бўйича жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиши кутилмоқда. Аслида операция бундан аввалроқ қилиниши лозим эди, бироқ Бостонлик шифокорлар жарроҳлик амалиётини амалга ошириш мумкин эмаслигини айтишди. Чунки Вирсавиянинг қон босими бунга йўл қўймади. Ушбу жарроҳлик амалиёти учун катта миқдордаги пул зарур. Шу туфайли ҳам Вирсавияга ёрдам беришни истаганлар учун банкда махсус ҳисоб рақами очилган.

Дарвоқе, бу йил Вирсавия Борун-Гончарова 7 ёшга тўлади. 
Умида Якубова

Теглар:Вирсавия Юрак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!