17 йиллик оила жар ёқасида турибди. Ота-она ўртасидаги 4 фарзанднинг келгусидаги тақдири қандай кечаркин? Калаванинг учи бориб оиладаги тарбия масаласига тақаляпти.
Гап шундаки, Виктория ўғлининг “катталар сафи”га кирганидан, ёқтирган қизлари билан учрашаётгани ва ўзи мустақил равишда пул ишлаб топаётганидан норози. Унинг фикрича, бунга ҳали эрта. Дэвид эса буни ваҳима қилишга арзимайдиган ҳолат, деб изоҳлаяпти. У ўғли Бруклинни улғайган деб ҳисоблайди ва унинг ўз келажагини қура бошлаётганига тўсқинлик қилмаслик керак деб санайди. Бу масалада ҳар қандай аёл Виктория тутаётган йўлни тўғри деб баҳолаши турган гап. Ахир у фарзандларининг тарбияси ҳақида қайғуряпти. Викториянинг ўзбек аёлларига хос куянчаклигини Дэвид писанд қилмаяпти.
Қизиғи шундаки, Бруклин ҳам отаси томонда. Онасига аччиқ қилган ҳолда у баъзи “хурмача қилиқ”ларни атайлаб қилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. 17 ёшни қарши олиш арафасидаги ўғлининг шахсий ҳаётини назорат қилиб, унинг уйга кеч келмаслигини талаб қилаётган Виктория қаттиқ изтиробга тушган.
Викторияни қийнаётган масала фақат Бруклиннинг тарбияси эмас. Можаро уларнинг тўртинчи фарзанди Харпер туфайли ҳам авж олаяпти. Уч ўғилдан кейин қиизалоқ Харпернинг дунёга келиши Дэвид учун катта бир давлат эди. У қизини ҳаммадан кўпроқ яхши кўради ва табиийки, қизалоқ ҳам отасига онасидан яқинроқ. Келажакда Харпер гарчи қиз бола бўлса-да, отасининг изидан кетиб, футбол билан профессионал даражада шуғулланиш истагида. Албатта, у бошқа касб эгаллаши ҳам мумкин, бироқ айни дамда унинг касб борасидаги танлови Викторияни ташвишга соляпти.
“Агар улар ўзлари истаган нарса билан шуғулланишса, бу уларнинг ҳуқуқи. Мен буни қўллаб-қувватлайман!”, – дейди Дэвид.
Айтиш керакки, бу каби муаммолар 17 йил турмуш қурган ва 4 фарзандни дунёга келтирган Дэвид ҳамда Виктория Бекхэмнинг ўртасидаги оташин муҳаббатга қурилган муносабатларга путур етказмоқда.
Бир неча кун аввал, сайтимиз орқали уларнинг ажрашаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, суд томонидан уларга ўйлаб кўриш ва бир қарорга келиш учун 6 ой берилгани маълум бўлди. Хорижий ОАВлардаги хабарларга қараганда, улар бу вақт мобайнида нафақат бошқа-бошқа жойларда, балки бир-бирларидан йироқ икки давлатда бўлишни ихтиёр қилишган. Виктория мода оламидаги ишлари юзасидан Европа ва Осиёда бир қанча дўконларни очиш ҳаракати билан машғул бўлади. Қолаверса, у Нью-Йорк модалар ҳафталигида ҳам иштирок этади.
Ҳа айтганча, баъзи ОАВда уларнинг ажралишига сабаб Дэвидниг ҳиёнати, дея изоҳ берилган. Охирги вақтларда Викториянинг жуда озиб кетаётгани унинг қанчалар қийин аҳволда кун кечираётганидан далолат беряпти, деяётганлар ҳам йўқ эмас.
Дэвид ва Викториянинг совуқ муносабатлари оммавий ахборот воситаларининг эътибор марказида бўлиб қоляпти. Миллионлаб мухлислар, ҳатто, машҳурлар ҳам ҳавас қиладиган бу жуфтлик наҳот ажралиб кетса.
Воқеалар ривожини кузатамиз.