...
МЕНЮ
ONLINE TV

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилаётган акцияда машҳурлар фаол


10:49, 14.02.2016 Жамият
 4 545

Лойиҳада ҳозиргача Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон, Алишер Файз, актриса Дилноза Кубаева, хонандалар Шаҳзода, Лола Йўлдошева, Фаррух Комилов иштирок этди.

Бироз аввал Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ташаббускор ёшлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан ижтимоий тармоқларда тарғибот акциясини ўтказишаётгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, 9 февраль куни соат 09:00 дан Мир Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Навоийнинг суратларини, унинг ғазаллари ва у ҳақидаги илиқ фикрларини #Navoiy575 ҳэштеги остида жойлаштиришлари керак эди. Лойиҳанинг биринчи босқичи жуда яхши натижа берди. Бугун, 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган акция соат 14:00 дан старт олади. Акйия шартига кўра, интернет фойдаланувчилари суратлар ва хабарларни #BoburDay ҳэштеги остида қолдиришлари керак.



Мазкур лойиҳага ўзбек киноси ва театр санъатининг энг илғор вакиллари, шоу-бизнеснинг кўзга кўринган “юлдуз”лари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Ташаббускор ёшлар орасида Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон, Алишер Файз, актриса Дилноза Кубаева, хонандалар Шаҳзода, Лола Йўлдошева, Сайёраи Жаҳон, Фаррух Комиловни кўриш мумкин.

Лойиҳа якунлари ҳақида тез орада маълумот берамиз.



Теглар:#BoburDay 14 февраль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар