Twitter ва Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари 9 февраль куни соат 9:00 дан #Navoiy575, 14 февраль куни эса соат 14:00 дан #BoburDay ҳэштегларидан фойдаланган ҳолда хабарлар ва суратлар қолдиришлари керак.
Ўзбек миллатининг фахру ифтихори саналмиш улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилаётган виртуал акция шартига кўра, интернетдаги Twitter ва Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари 9 февраль куни соат 9:00 дан #Navoiy575, 14 февраль куни эса соат 14:00 дан #BoburDay ҳэштегларидан фойдаланган ҳолда хабарлар ва суратлар қолдиришлари керак. Facebook.com тармоғи фойдаланувчилари ҳам худди шундай ҳэштеглар билан лойиҳада иштирок этишлари мумкин.
Маълумотларга қараганда, икки буюк мутафаккир таваллуди муносабати билан ўтказилаётган лойиҳа натижалари ОАВ орқали эълон қилинади.