Юлдузнинг учишини кўчалардаги кузатув камералари ҳамда автомобиллардаги регистраторлар муҳрлаб қолган.
Аслида бу ҳодиса 21 ноябрь куни содир бўлган. “Юлдузнинг учиши”ни кўчалардаги кузатув камералари ҳамда автомобиллардаги авторегистраторлар муҳрлаб қолган.
Сайтамо префектураси полицияси метеор учганидан сўнг “осмондаги ёрқин чақнаш” ҳақида кўплаб қўнғироқлар қабул қилинган.
Экспертлар учган метеор Таврида юлдузлар туркимига оид эканлигини тахмин қилишмоқда.
Япония миллий астрономик обсерватория мутахассиси метеор атмосферага кириш чоғида кислород қатлами билан “тўқнашиб”, портлаганлигини таъкидламоқда. Шу сабаб осмонда ёрқинлик нури кучли бўлган.