...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Японияда кучли зилзила юз берди


19:20, 18.06.2018 Олам
 5 873

Ҳукумат зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишларига мамлакат мудофаа кучларини жалб қилган.

Японияда бугун, 18 июнь куни 6,1 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи Осака префектурасидан шимолда 13 километр чуқурликда бўлган.
 
Тахминий маълумотларга кўра, ер қимирлашида уч киши, жумладан, ўн ёшли қиз ҳалок бўлган. Яна саккиз киши турли даражада жароҳат олган.
 
Табиий офат натижасида Хонсю оролининг жануби-ғарбидаги тезюрар темир йўллар ва автомагистралларда ҳаракат тўхтатилган. Шунингдек, 300 та мактабда дарслар бекор қилинган.
 
Бироқ янада кўпроқ зарар кўрган Осака префектурасида тонгда электр узатиш тармоғи тикланган. Ҳалокат жойидаги аэропортлар фаолияти ҳам қайта йўлга қўйилган. Асосийси атом эгенгияси объектлари зарар кўрмаган.
 
Ҳукумат қидирув-қутқарув ишларига мамлакат мудофаа кучларини жалб қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Япония зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!