Янги тақдим этилган телефонларнинг камера тизимига янгилик киритилди.
Мазкур ускуналар ўтган йили чиқарилган iPhone 7 линейкасидаги смартфонларнинг янгиланган турларидир.
iPhone 8 ва iPhone 8 Plus телефонларининг орқа корпуси шишадан ишланган. Ускуналарга А11 процессори ўрнатилган бўлиб, унинг қувват олдириш мосламаси симсиз.
Янги тақдим этилган телефонларнинг камера тизимига янгилик киритилди. iPhone 8 Plus аввалгидек 2 та горизонтал камера билан жиҳозланган, унинг сиғими эса 12 мегапикселга тенг.
Ишониш қийин, бироқ телефон камераси видео тасвирга олиш баробарида 1 секундда 60 та кадр муҳрлаш қобилиятига эга.
iPhone Х корпуси шиша қопламадан тайёрланган. Унинг экрани 5,8 дюймга тенг. Орқа камераси 12 мегапикселга, олд камераси 7 мегапикселга тенг. Телефон экранида умуман тугма йўқ.
Смартфонлар ноябрь ойидан эркин савдога чиқарилиши айтилмоқда.