...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тошкент–Нукус “йўналиши”даги “валютафурушлик” фош этилди


19:24, 04.11.2017 Жамият
 8 707

Ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар томонидан содир этган ҳуқуқбузарликларлар аниқланди.

Айни кунда олиб борилаётган валюта ислоҳотлари самараси ўлароқ валюта айирбошлаш шохобчалари узлуксиз ишлаб турибди. Бироқ айрим фуқаролар томонидан ноқонуний валюта айирбошлаш ҳаракатларининг амалга оширилиши ҳолатлари учраб турибди.
 
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда валюта айирбошлашга оид жиноятларга қарши Термиз туманида тезкор тадбир ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Шу каби ҳолат, аниқроғи ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган шахслар томонидан содир этган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги “Ўзбекистон 24” телеканали тайёрлаган видеолавҳа кўпчиликнинг эътиборини тортгани рост.
 
Лавҳаларда айтилишича, бир нечта фуқаро Тошкентдан Қорақалпоғистон Республикасига ёки Қорақалпоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига пул маблағларини ноқонуний равишда “ҳавали” усулида ўтказиш орқали хорижий валюталарни айирбошлаш билан шуғулланиб келишган.
 
Бир сўз билан айтганда, содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг барча тафсилотлари видеолавҳада аниқ-тиниқ акс эттирилган. Эътиборингизга мазкур видеолавҳани тақдим этамиз.

Теглар:Тошкент–Нукус йўналиши Ноқонуний валюта айирбошлаш Валюта олди-сотдиси “Ўзбекистон 24” видеолавҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликахон
08:48 07.11.2017

КАРШИ БУЮМ БОЗОРИ ЭШИГИДАГИ ВАЛЮТАФУРУШЛАРГА МУМКИНМИ?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар