Парвозни кузатар эканман, кўзимга киши билмас даражада ёш олиб, баланд овозда “Бўлар экан-ку!” деб ҳайқирганимни билмай қолдим.
Бугун, 18 ноябрь кунида Тошкент осмони узра давлат байроғини ҳилпиратиб учиб юрган вертолётлар пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига ажойиб кайфият улаша олди.
AS-350 русумидаги иккита вертолёт пойтахтнинг Махтумқули кўчаси устидан учиб бориб Амир Темур майдони усидан айланиб олди ва парвозни Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларининг қолган айрим қисмида давом эттирди.
Кузатар эканман, кўзимга киши билмас даражада ёш олиб, баланд овозда “Бўлар экан-ку!” деб ҳайқирганимни билмай қолдим.
Дарҳақиқат, мустақиллика эришганимиз даврда илк бор бу фахрли сана “ноодатий”, ажойиб усулда байрам сифатида нишонланмоқда.
Вертолётнинг миллий байроғимиз билан қилаётган парвози Тошкент аҳолиси ва унинг меҳмонларга хуш кайфият улашди.
Хаёллар оғушида давлат рамзини осиб олган вертолётга қарар эканман, ҳақиқатдан ҳам ўзимда Ватанга бўлган муҳаббат, туйғу янада ошганлигини сездим.
Бу ҳолатни кузатган барчада ана туйғу кучайганини катта ишонч билан ҳам айтиш мумкин.
Ҳозирча мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳам вертолёт парвози кузатилгани ҳақида бизда маълумот йўқ. Лекин, умид ва ишонч билан айта оламанки, 18 ноябрь санаси мамлакатнинг қолган барча ҳудудларида ҳам кўтаринки кайфият улашувчи усулда нишонлана бошланади.