...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Телефонни қувватлашнинг янги усули ўйлаб топилди


09:13, 26.07.2017 Технология
 3 894

Америкалик олимлар технология билан боғлиқ муаммоларга ечим топишда давом этмоқда.

Бирор жойга кетишимиздан олдин телефон қуввати тугаётганини кўриб қолдик. Қувват олишини кутишга вақтимиз йўқ, лекин смартфонсиз ҳам кета олмаймиз. Таниш ҳолат, шундай эмасми? Ҳар биримиз деярли ҳар кун шу каби муаммога дуч келамиз.
 
Америкалик олимлар технология билан боғлиқ муаммоларга ечим топишда давом этмоқда.
 
Бу сафар улар ҳаракатланиш пайтида мобил телефон ёки бошқа технологик воситаларни  қувватлантирувчи қурилмани ўйлаб топишди. Энди гаджетларни ҳаракатланаётган вақтда ҳам қувватлантириш мумкин.
 
Янги қурилма қора фосфор қаватларидан тузилган бўлиб, энергияни тўплайдиган ўта ингичка тизимдан иборат.
 
Ишланма инсоннинг энг оддий ҳаракатларидан (қўлни букиш ёки бирор нарсани босиш) оз миқдордаги энергияни ҳосил қилиш хусусиятига эга.
 
Вандербильт университети доценти Кэри Пинтнинг сўзларига кўра, келажакда инсон ёки атроф-муҳитдаги ҳаракатлардан энергия олган ҳолда технологик воситаларни қувватлантириш йўлга қўйилади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Вашингтон университетининг бир гуруҳ мутахассислари аккумулятори йўқ бўлган мобил телефон ишлаб чиқаришган эди.
Сумбула

Теглар:Америка Мобил телефон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!