...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Светофорни алдаган автобус ҳайдовчиси қонунни “алдолмади”


20:39, 15.03.2018 Жамият
 6 452

У Зарафшон – Навоий кўчалари чорраҳасидаги светофорнинг “кўзи”ни шамғалат қилмоқчи бўлган.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Isuzu автобуси ҳайдовчисининг светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалганди.
 
Тошкент шаҳар ИИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган ҳайдовчи аниқланди.
 
Бу шахс “Автосантранс Сервис” МЧЖга қарашли Isuzu автобуси ҳайдовчиси С.Б бўлиб, у Зарафшон – Навоий кўчалари чорраҳасидаги светофорнинг “кўзи”ни шамғалат қилмоқчи бўлган. 
 
С.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128х4-1 моддаси билан маъмурий баённома тузилган (жарима энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида)
Фирдавс БЕК

Теглар:Автобус ҳайдовчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар