...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Сурхондарёлик “валютафурушлар” далилий ашёлар билан қўлга тушди


13:59, 21.11.2017 Жамият
 3 927

Ҳуқуқбузарлар қилган ноқонуний ишларидан пушаймон бўлишди ҳамда бошқа бу ҳолат такрорланмаслигига сўз беришди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилояти Денов шаҳридаги “Бободеҳқон” бозори ҳудудида ноқонуний валюта савдосига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
 
Тезкор тадбир натижасида фуқаролар Баҳодир Қосимов, Ўктам ва Руслан Холматовларнинг ноқонуний равишда чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш билан шуғулланиб келишаётгани аниқланди.
 
Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими бошлиғи Азамат Тоғаевнинг сўзларига кўра, ҳуқубузарлардан далилий ашё сифатида 11 минг 405 АҚШ доллари, 45 минг 020 Россия рубли, 4 минг Қозоғистон тангаси ва 11 млн 205 минг Ўзбекистон сўми олиб қўйилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саҳифаларимиз орқали Хоразмда валютафурушларга қарши “ов” бошлангани, Тошкент вилоятида ёш валютафурушлар қўлга олингани, Тошкент–Нукус “йўналиши”даги валютафурушлик фош этилгани ҳамда Қашқадарёда валютафурушлик билан шуғулланган шахслар қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ноқонуний айирбошлаш Валюта Миллий хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар