Уларнинг бюстлари вилоят ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида очилмоқда.
Ўшанда Афғонистон билан чегарада террорчиларга қарши курашда ўзбек ўғлонлари қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
9 май Хотира ва қардлаш куни муносабати билан сарҳадларимиз даҳлсизлигини таъминлаш, халқ тинчлиги ва Ватан ҳимояси йўлида жон фидо қилган сурхондарёлик ўғлонларга аталган бюстлар ўрнатиш тадбирлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мард ўғлонлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида улар тахсил олган мактабларда жасоратлари шарафига бюстларининг очилиш маросимлари ўтказилди.
Мазкур тадбирларга бевосита вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоят ва маҳалла фаоллари, шунингдек, Република Миллий гвардия маркази девони офицерлари иштирок этишди.
Тадбирда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳам таклиф қилиниб, улар Ватан ҳимояси йўлида жон берган ўғлонлари жасоратини қайд этишди.
Ҳудудларда 9 майга аталган тадбирлар давом этмоқда.