Президент “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида бўлди.
Аввалроқ, “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида ташкил этилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
Энг улуғ, энг азиз айём — Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллик байрами нишонланаётган қутлуғ кунда Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлик, порлоқ истиқбол ва эзгу ниятлар рамзи бўлган “Мустақиллик ва эзгулик” монументи пойига гулчамбар қўйди.
“Мустақиллик ва эзгулик” монументи пойига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик ташкилотлари номидан ҳам гулчамбарлар қўйилди.

Зоҳиршоҳ Жўраев