...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев – Андижон вилоятида


19:42, 02.06.2017 Жамият
 7 439

Бугунги кунда Андижон вилоятида 20 йирик енгил саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Хабар берганимиздек, бугун, 2 июнь куни Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюрди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифини “Боғи Бобур” истироҳат боғи билан танишишдан бошлади. Эл ичра “Боғишамол” номи билан ҳам машҳур мазкур истироҳат боғи Президент ташаббуси билан янада обод қилиниши, музей таъмирланиши ва фаолияти кенгайтирилиши режалаштирилган.
 
Президент “Андижон биокимё заводи” акциядорлик жамияти томонидан Хўжаобод туманида ташкил этилган боғни бориб кўрди. Шунингдек, Қўрғонтепа туманидаги “Боғи Фурқат” фермер хўжалиги базасида қишлоқ хўжалиги уруғчилиги ва кўчатчиликни ривожлантириш лойиҳаси намойиш қилинди.
 
Бундан ташқари, давлат раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида Хўжаобод туманидаги “Навигул” қўшма корхонаси ҳудудида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлатиш ва сотишга ихтисослаштирилган йирик логистика комплекси лойиҳаси билан танишди. Президент корхонанинг дастлабки босқичи – мева-сабзавотларни қуритиш линиясининг иш бошлашига бағишланган рамзий тугмани босди.
 
Айни пайтда Андижон вилоятида бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев Хонобод шаҳридаги “Хонобод” санаториясини бориб кўрди.
 
Бўз туманига ташрифи чоғида “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган ана шундай уйларни бориб кўрди. Акмал ва Зилолахон Раҳмоновлар хонадонида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, оиланинг турмуши, фарзандлар тарбияси билан қизиқди.
 
Шавкат Мирзиёев Бўз туманида енгил саноат соҳасидаги лойиҳалар билан танишди. Бугунги кунда Андижон вилоятида 20 йирик енгил саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Етиштирилган пахта толасининг 82 фоизи вилоятда қайта ишланмоқда.
 
“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти ва тижорат банклари ҳамкорлигида Андижон вилоятида 2017-2018 йилларда 19 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Уларнинг самарасида тармоқнинг экспорт салоҳияти 2,8 баробар ошади, қарийб 9 минг 850 иш ўрни яратилади.
 
Ушбу лойиҳаларнинг 8 таси Миллий банкнинг молиявий кўмагида Андижон шаҳри, Андижон, Пахтаобод, Шаҳрихон, Бўз, Балиқчи туманларида амалга оширилади. Мазкур лойиҳалар 4,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш, 1 минг 325 кишини иш билан таъминлаш имконини беради.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Андижон Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар