...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага шамолли ҳавога тайёр туринг


19:35, 02.06.2017 Бу қизиқ
 4 749

Ёзнинг иссиқ кунлари кучли шамол билан ҳамоҳангликда ўтади. Ҳарорат юқорилигига қараганда иссиқ шамол эсиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 3 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради.
 
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +36... +38, кечаси эса +20... +22 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +32... +37, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси +20... +25 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +17... +22 бўлади. Шамол шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда эсиб, 12-17 метр тезликкача кучайиши мумкин.
Сумбула

Теглар:Гидрометеорология хизмати маркази Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!