...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди


13:45, 02.09.2017 Жамият
 3 793

Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди.

Аввалроқ, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрди.
 
Ушбу ташриф Ислом Каримов қабри жойлашган мақбарани зиёрат қилишдан бошланди. Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг Регистон майдонига яқинида жойлашган болалик уйига ҳам ташриф буюрди.
 
Биринчи Президент хотирасига Қуръон тиловат қилинди.
 
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ҳайкалнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
 
Маълумот учун, ушбу ҳайкал таниқли ҳайкалтарошлар, ака-ука И.Жабборов ва А.Жабборовлар томонидан ишланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар