Якунда 20 млрд долларли шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.
Президент Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи билан ҳозиргина Пекин халқаро аэропортида кутиб олинди. Бу Президентнинг Хитойга илк ташрифи ҳисобланади. Бу ҳақда Хитой ОАВ хабар берди.
Қайд этиш керак, ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашуви режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади.
Якунда эса 20 млрд долларли шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.