Шавкат Мирзиёев Қирғизистон парламенти раисини Ўзбекистонга таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Кенеш раисининг Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини юксак қадрлашини қайд этди.
Дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Олий Мажлиси қошида алоҳида парламент гуруҳи тузилди.
Давлатимиз раҳбари Қирғизистон Республикаси Жогоргу Кенеши раиси Чинибай Турсунбековни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди.