Президент йиғилишда иқтисодиётни ривожлантириш учун тадбиркорлар фаоолиятига кенг йўл очиш масаласига эътибор қаратди.
Президент йиғилишда иқтисодиётни ривожлантириш учун тадбиркорлар фаоолиятига кенг йўл очиш масаласига эътибор қаратди.
Маълумки, дунё бойлари рўйхатига кирган ва кирмаган кўпчилик бойларни ўзбеклар ташкил этади. Ўз маблағларини халқаро банк ҳисобларида сақлайдиган тадбиркорлар йўқ эмас. Президент булар ҳақида шундай дейди:
“Ҳозир бир-иккита тадбиркорларнинг пули четда юрибди. Мана шуни мен нима учун баралла айтяпман... Ҳамма эшитсин! Ўзбекистонда пулини қўйган бирорта одамни текширтирмайман. Олиб келинглар пулларингни, қўйинглар, корхона қилинглар, кластер қилинглар, завод қуринглар. Неча миллион доллар қилсаларинг ҳам, бўлди, у замон тугади. Бўлган иш бўлди. Олиб келинглар пулларингни, миллатимизни иш билан таъминлайлик”.