Президент бекободлик Мухтор Миркомиловнинг турмуш ўртоғи вафот этгани муносабати билан кўнгил сўради.
Давлат раҳбари Тошкент вилояти фаоллари билан учрашганидан сўнг йўл-йўлакай таъзия бўлаётган хонадонга кўзи тушди.
Бу хонадонда Мухтор Миркомиловнинг турмуш ўртоғи бевақт вафот этгани туфайли маросим бўлаётган эди.
Шавкат Мирзиёев хонадон эгаларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди. Уларга бардош ва сабр тилади.
Тошкент вилоятининг мутасадди раҳбарларига ушбу оилага кўмак ва ёрдам кўрсатиш ҳақида кўрсатма берди.